Байрамингиз билан, азиз аёллар!

  • Mr.NoBoDy08.03.2019 08:50
  • 1395
  • 30

Ўзбекистон футбол ассоциацияси юртимиздаги барча аёлларни, шу жумладан, футбол соҳасида фаолият юритаётган мураббийлар, ҳакамлар, футболчилар барча-барчани 8 март - Халқаро хотин-қизлар куни билан табриклайди!

Мамлакатимиз спорти, хусусан, футболи ривожига ҳисса қўшиш учун тинмай меҳнат қилаётган, юртимиз номини халқаро мусобақаларда ҳимоя қилаётган латофатли аёллар, муниса қизларимизга бу йўлда куч қувват ва янги зафарлар ёр бўлишини тилаб қоламиз!
 
Умид қиламизки, эркаклар терма жамоалари билан бир қаторда Ўзбекистон аёллар терма жамоалари ҳам халқаро мусобақаларда, Осиё чемпионати ва Олимпиада саралашларида муваффақиятли қатнашиб, барча футбол мухлисларини хурсанд қилиб боришади!
 
Байрамингиз муборак бўлсин!

Манба: Ўзбекистон футбол ассоциацияси расмий сайти.

Ўхшаш янгиликлар