Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳамкорлигида умумтаълим мактаб ўқувчилари ўртасида мини-футбол бўйича “Келажагимиз умидлари” фестивали ўтказилаётгани ҳақида аввал хабар бериб ўтгандик.
Самарқанд шаҳрида ўтказилган фестивал болажонларга катта қувонч тақдим этди. Фестивалда умумий таълим мактаблари ўқувчилари иштирок этишди. Ўғил болалар билан биргаликда қизлар ҳам "Келажагимиз умидлари" фестивалида фаол иштирок этганини алоҳида таъкидлаш зарур.
Фестиваллар ташкил этишдан мақсад болажонларни футболга жалб қилиш, мамлакатимизда футболни оммалаштириш ва умумтаълим мактаб ўқувчилари орасидан иқтидорли болаларни танлаб олиб, футбол мактабларига тавсия қилишдан иборат.
Фестивал иштирокчиларига ЎФА ва Самарқанд вилоят футбол ассоциацияси томонидан дипломлар ва эсдалик совғалари тақдим қилинди.
Манба:
Ўзбекистон футбол ассоциацияси расмий сайти.