"Пахтакор-79" хотира турнири: Ўзбекистон U-16 терма жамоаси "Қайрат"ни мағлуб этди

  • Mr.NoBoDy08.08.2019 12:34
  • 1098
  • 30

Биласиз, бу йил "Пахтакор-79" жамоасининг авиаҳалокатига 40 йил тўлади. Айни дамда мазкур санага катта ҳозирлик ишлари олиб борилмоқда.

Жумладан, "Пахтакор-79" хотирасига бағишлаб халқаро "Хотира қанотлари" турнири ўтказилмоқда. Унда 12 жамоа иштирок этмоқда.

Мусобақада 2004 йилда таваллуд топган футболчилардан иборат жамоалар қатнашишади. Ўзбекистоннинг 10 жамоаси билан бирга Қозоғистоннинг "Қайрат" ва Украинанинг "Пахтакор-Куриловка" ҳам унда иштирок этмоқда. Учрашувлар "Чилонзор", ЎФА ва "Чиғатой" стадионларида бўлиб ўтмоқда.

Ўзбекистон U-16 терма жамоаси илк ўйинда АГМК ёшларига қарши баҳс юритиб, 5:0 ҳисобида ғалаба қозонишган эди. Иккинчи ўйинда терма жамоамиз андижонлик тенгқурларига қарши баҳс олиб борди. Учрашувда Ўзбекистон U-16 7:0 ҳисобида зафар қучди.

Бугун эса Ўзбекистон U-16 терма жамоасига Қозоғистоннинг "Қайрат" клуби ёшлари рақиблик қилди. Учрашувда вакилларимиз 2 та тўп фарқи билан зафар қучишди. 

 

Ўзбекистон U-16 – Қайрат 2:0

Голлар: Алишер Хайруллаев (48), Облоёр Раҳматов (51). 

Ўзбекистон U-16: Асрор Кенжаев, Абдулазиз Тошкенбоев, Элёр Юлбарсов, Мирхаит Холдаров, Тоҳир Тўхтасинов, Абдуқодир Ҳусанов, Риан Исламов, Алишер Хайруллаев, Шаҳзод Акрамов, Облоёр Раҳматов, Жасур Аҳмедов. 

Захирадан майдонга тушганлар: Бекнур Пармонов, Диёр Иномов, Азиз Ҳакимов, Жамол Раҳимов, Сарвар Баҳодиров, Нодир Абдураззоқов, Бобур Мўйдинов.  

Ўхшаш янгиликлар