Ўзбекистон олимпия терма жамоаси пойтахтимизда ўқув-машғулот йиғинини бошлади

  • Mr.NoBoDy28.08.2019 21:00
  • 1060
  • 30

Любинко Друлович бошқарувидаги жамоамиз бугундан эътиборан йиғинга киришди ва режага кўра 10 сентябрга қадар Тошкентда машғулотлар олиб боради.

Мазкур йиғин доирасида 2 та ўртоқлик ўйини ўтказилиши ҳам кўзда тутилган. Ҳар икки учрашувда ҳам олимпиячиларимизга Эрон олимпия терма жамоаси рақиблик қилади.

Дастлабки учрашув  6 сентябрь куни Олмалиқда бўлиб ўтади. Иккинчи баҳс эса 9 сентябрь санасида “Пахтакор” стадионида ўтказилади. Ҳар икки ўйин ҳам соат 19:00да старт олади. 

Любинко Друлович мазкур йиғинга жами 23 нафар футболчини жалб этди. Ҳусниддин Ғофуров, Ойбек Бозоров ҳамда Умиджон Эргашев жароҳат боис мазкур йиғинда қатнаша олмайди. Шунингдек, Ҳожиакбар Алижонов, Азиз Ғаниев, Остон Ўрунов, Достон Ибрагимов каби футболчилар миллий терма жамоа ихтиёрида экани сабаб Эрон билан ўйинда қатнашишмайди. Шунингдек, миллий жамоага жалб этилган Шароф Мухитдинов ўрнини Ўзбекистон олимпия терма жамоаси йиғинида Жасур Жалолиддинов эгаллади.

Қуйида бугунги машғулотдан фотолавҳаларни томоша қилишингиз мумкин:  


























Ўхшаш янгиликлар