Тошкентда ўтадиган U-16 Осиё Чемпионати-2020 саралаш баҳслари учун аккредитация жараёни бошланди

  • Mr.NoBoDy31.08.2019 15:34
  • 1056
  • 30

Хабарингиз бор, жорий йилнинг 18-22 сентябрь кунлари Тошкентда U-16 Осиё Чемпионати-2020 саралаш баҳслари ўтказилади. 

Саралаш босқичининг “B” гуруҳи баҳсларида Ўзбекистон терма жамоасидан ташқари Ҳиндистон, Баҳрайн ҳамда Туркманистон терма жамоалари ҳам иштирок этади.

Шу сабабдан U-16 Осиё Чемпионати саралаш баҳслари учун ОАВ вакилларига аккредитация жараёни бошланганини маълум қиламиз. Саралаш босқичи доирасидан ўрин олган учрашувларни бевосита стадиондан ёритиб бориш истагидаги ОАВ вакиллари 11 сентябрга қадар info@ufa.uz электрон почтасига қуйидаги зарур ҳужжатларни юборишлари мумкин бўлади. 

*Ф.И.О.

*Ташкилот номи

* Аккредитация тури (пресс, фото)

* 3х4 расм

*Алоқа учун телефон рақами

Ўхшаш янгиликлар