Қўшни Қирғизистонда старт олган “Умид кубоги-2019” мусобақасини Ўзбекистон миллий терма жамоаси муваффақиятли бошлади.
Футболчи қизларимиз илк ўйинда Тожикистонни йирик ҳисобда мағлубиятга учратишди.
Тожикистон – Ўзбекистон 0:12
Ҳакамлар: Вероника Бернацкая, Рамина Цой, Сеит Долоткелди уулу, Ерлан Осмонов.
Голлар: Нилуфар Қудратова (29), Умида Зоирова (2, 87), Людмила Карачик (4, 30, 39), Дилдора Нозимова (38, 60, 61, 85), Диорахон Ҳабибуллаева (69, 71).