Ўзбекистон U-16 терма жамоаси бугун БААлик тенгқурларига қарши иккинчи ўртоқлик учрашувини ўтказди.
Қизиқарли тарзда кечган мазкур беллашувда кучлар тенг келди – 1:1. Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси сафида Рустам Турдимуродов рақиб дарвозасини ишғол этишга муваффақ бўлди. Меҳмонлар сафида Султон Адел Муҳаммад муваффақият қозонди.
Ўзбекистон U16 - БАА U16 1:1
Голлар: Султон Адел Муҳаммад (45). Рустам Турдимуродов (57).
Ўзбекистон U16: Асор Кенжаев, Вазген Погосян, Миркамол Абдураззоқов, Кирилл Тодоров, Тоҳир Тўхтасинов, Риан Исломов, Абдуқодир Ҳусанов, Алишер Ҳайдуллаев, Жасур Убайдуллаев, Облаёр Раҳматов, Рустам Турдимуродов.
Захира: Суннатилла Поёнов, Абдулазиз Тошкенбоев, Александр Зевадинов, Элёр Юлбарсов, Муҳриддин Пазилдинов, Нодир Абдураззоқов, Жамол Раҳимов.