Бугун U-16 Осиё чемпионати-2020 саралаши доирасида Ўзбекистон терма жамоаси Туркманистон билан баҳс олиб борди ва 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди.
Ўзбекистон U-16 терма жамоаси бош мураббийи Азамат Абдураимов ўйиндан сўнг қуйидагича фикр билдириб ўтди:
- Муҳими – биз бугун ғалаба қозондик, 3 очкони қўлга киритдик. Ҳеч бир ғалабага осонликча эришаётганимиз йўқ. Йигитларимизга мағлуб бўла туриб характер кўрсата олганликлари учун миннатдорчилик билдираман. Биз уларни жанговар руҳда ўйинга тайёрлашга интилган эдик. Зеро Туркманистон Ҳиндистонга ёки Баҳрайнга 0:5 ҳисобида мағлуб бўлиши мумкин. Лекин қўшни бўлганимиз сабаб биз билан ўйинда улар сўнгги сонияларгача кураш олиб боришди.