Ўзбекистон ОТЖ бугун йиғин доирасида "Бунёдкор"га қарши назорат учрашуви ўтказади

  • Mr.NoBoDy14.03.2019 10:00
  • 983
  • 30

 
Ўзбекистон олимпия терма жамоаси "Чиғатой" спорт мажмуасида ўқув-машғулот йиғинига киришгани ҳақида хабар бериб ўтгандик. Любинко Друлович бошчилигидаги футболчилар 22-26 март кунлари Тошкентда бўлиб ўтадиган Осиё чемпионати саралашига тайёргарлик кўришмоқда. Бугун Олимпия терма жамоаси аъзолари йиғин доирасида "Бунёдкор"га қарши назорат ўйини ўтказишади. 
 
Учрашув соат 16:30да "Миллий" стадион машғулотлар майдонида ўтказилади.
  
Эслатиб ўтамиз, Тошкентда ўтадиган Осиё чемпионати саралашида Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Тожикистон ва Ҳиндистон терма жамоалари билан куч синашади.
 
Саралаш ўйинларининг тақвими қуйидагича:
 
22 март, 17:00
Ўзбекистон - Ҳиндистон («Пахтакор» стадиони)
 
24 март, 17:00
Тожикистон - Ҳиндистон («Пахтакор» стадиони)
  
26 март, 17:00
Ўзбекистон - Тожикистон («Пахтакор» стадиони)

Манба: Ўзбекистон футбол ассоциацияси расмий сайти.

Ўхшаш янгиликлар