Ўзбекистон U-19 терма жамоаси Таиланддаги мусобақани мағлубият билан бошлади

  • Mr.NoBoDy10.10.2019 22:34
  • 878
  • 30

Ўзбекистон U-19 терма жамоаси Таиландга йўл олгани ва у ерда “GSB Bangkok Cup” мусобақасида иштирок этиши ҳақида хабар берган эдик.


Мазкур мусобақада, шунингдек, Жанубий Корея, Таиланд ва Вьетнам ёшлар терма жамоалари ғолиблик учун баҳс олиб боришмоқда. Мусобақа 2 та ўйин кунидан иборат бўлиб, ярим финалда ғолиб чиққан жамоалар чемпионлик учун, ярим финалда мағлуб бўлганлар эса 3-ўрин учун ўйинда майдонга тушишади.


Бугун Ўзбекистон U-19 терма жамоамиз Жанубий Корея U-19 термаси билан баҳс юритди ва 1:5 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди. Учрашувда вакилларимиз сафида Жасур Жалолиддинов рақиб дарвозасини бир марта ишғол этишга муваффақ бўлди. 

 


 

10 октябрь | Ярим финал


Жанубий Корея U19 – Ўзбекистон U19 5:1


Ўзбекистон U19: Асадуллахон Полвонов, Саидазамат Мирсаидов, Одилбек Абдумажидов, Иброҳимҳалил Юлдошев, Хожимат Эркинов, Иброҳим Ибрагимов, Жасурбек Жалолиддинов, Суннатиллохон Ҳамиджонов, Руслан Розиев, Улуғбек Хошимов, Диёрбек Раҳимқулов. 

Ўхшаш янгиликлар