Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Кореядаги йиғинни давом эттирмоқда

  • Mr.NoBoDy12.10.2019 19:34
  • 1106
  • 30

Хабарингиз бор, Ўзбекистон олимпия терма жамоаси айни пайтда Жанубий Кореяда йиғин ўтказмоқда.

Любинко Друлович бошқарувидаги олимпиячиларимиз илк ўйинни Хвасон шаҳрида ўтказишди. Бугун терма жамоамиз ушбу шаҳардаги охирги машғулотини “Hwaseong Sports Complex” аренасида ўтказди ва тушдан сўнг Чхонан шаҳрига етиб келди.

Жанубий Корея U23 – Ўзбекистон U23 ўртасидаги иккинчи учрашув айнан Чхонан шаҳрида жойлашган “Cheonan Sports Complex” ўйингоҳида бўлиб ўтади. Мазкур учрашув 14 октябрь куни ўтказилади ва маҳаллий вақт билан соат 20:00, Тошкент вақти билан эса 16:00да бошланади. Ўйин Кореянинг MBC телеканали орқали жонли эфирда намойиш этилиши кўзда тутилган.

Терма жамоамизнинг бугунги машғулот жараёнидан фотолавҳалар:  






























Ўхшаш янгиликлар