Жаҳон чемпионати-2022 саралаши доирасида Ўзбекистон миллий терма жамоаси навбатдаги учрашувини сафарда Сингапурга қарши ўтказади.
15 октябрь куни миллий жамоамиз Сингапурдаги "Миллий стадион"да мазкур юрт бош жамоаси билан баҳс олиб боради. Учрашув Тошкент вақти билан соат 16:45да бошланиши кўзда тутилган.
Мазкур ўйинни хитойлик ҳакамлар гуруҳи бошқариб боради. Бош ҳакам – Шен Йинҳао. Унга қанотларда ҳамюртлари – Сонг Циангюн ҳамда Жанг Ченг ёрдам беришади. Захира ҳаками – Жанг Лей.
"D" гуруҳи
15 октябрь | 16:45
"Сингапур Миллий стадиони"
СИНГАПУР – ЎЗБЕКИСТОН
Бош ҳакам: Шен Йинҳао (Хитой)
Ёрдамчи ҳакамлар: Сонг Циангюн (Хитой), Жанг Ченг (Хитой).
Захира ҳаками: Жанг Лей (Хитой).
Назоратчи: Ала Ал Абади (Ироқ).
Комиссар: Каня Кеомани (Лаос).