Ўзбекистон миллий терма жамоаси Жаҳон чемпионати-2022 саралаши доирасидаги навбатдаги учрашувини сафарда Сингапурга қарши ўтказади.
15 октябрь куни миллий жамоамиз Сингапурдаги "Миллий стадион"да мазкур юрт бош жамоаси билан баҳс олиб боради.
Ушбу ўйинда футболчиларимиз оқ-кўк-оқ рангли спорт формасида майдонга тушишади. Дарвозабонимиз эса қора рангли спорт либоси кияди. Мезбонлар эса қизил формаларда ҳаракат қилишади. Рақиб жамоа посбони яшил рангдаги либосни кияди.