Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ-2022 саралаши доирасида сафарда Сингапур терма жамоаси билан баҳс юритди.
Қизиқарли ва муросасиз руҳда кечган беллашувда муҳим уч очкони қўлга киритилди. Таркибимизда Одил Аҳмедов ҳамда Элдор Шомуродов рақиб дарвозасини ишғол этишга муваффақ бўлишди.
Жаҳон чемпионати-2022 саралаши
15 октябрь | "Сингапур Миллий стадиони"
СИНГАПУР – ЎЗБЕКИСТОН 1:3
Голлар: Иксан Фанди (45) - Одил Аҳмедов (15) , Элдор Шомуродов (51, 90+1).