Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳузуридаги ҳудудий болалар-ўсмирлар футбол академияларининг 2003 йилда туғилган тарбияланувчилари ўртасида ўтказилаётган Ўзбекистон чемпионатининг ғолиб ва совриндорлари аниқланди.
Мусобақанинг биринчи босқичида “А” ва “B” минтақаларга бўлинган ҳолда, уй-сафар тизимидаги учрашувларни якунлаб, U-14, U-15, U-16, U-17 ёш тоифасидаги энг кўп очко жамғарган саккизтадан жами 32 та жамоа иккинчи босқич йўлланмасини қўлга киритишган эди.
Ҳудудий футбол академиялари тарбияланувчилари ўртасидаги Ўзбекистон чемпионатининг дастлабки учрашувлари апрель ойидан бери ўтказилиб, октябрь ойида финал босқичи якунланади.
Бугун 2003 йил тарбияланувчилари ўртасида мусобақасининг финал учрашуви бўлиб ўтди. Муросасиз ва қизиқарли ўтган финал учрашувида наманганликлар ғалаба қозонишди.
ФИНАЛ
Қашқадарё БЎФА – Наманган БЎФА 0:2
Гол: Камрон Неъматжонов (36), Самандар Йигиталиев (59).
Жамоалар қуйидаги ўринларни эгаллашди:
1-ўрин Наманган вилоят болалар-ўсмирлар футбол академияси
2-ўрин Қашқадарё вилоят болалар-ўсмирлар футбол академияси
3-ўрин Фарғона вилоят болалар-ўсмирлар футбол академияси
3-ўрин Андижон вилоят болалар-ўсмирлар футбол академияси
Мусобақанинг ёпилиш қисмида турли номинацияларда энг яхши деб топилган футболчиларга Ўзбекистон футбол ассоциацияси Биринчи вице-президенти Равшан Эрматов ва Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Вадим Абрамов ғолиб ҳамда совриндорларга эсдалик совғаларни топширишди.
Мусобақанинг энг яхшилари қуйидагича:
Энг яхши дарвозабон – Бобир Махсумов (Наманган вилояти)
Мусобақа тўпурари – Асад Самариддинов (Қашқадарё вилояти)
Энг яхши ўйинчи – Камрон Неъматжонов (Наманган вилояти)