Ўзбекистон аёллар олимпия терма жамоаси Жиззахдаги халқаро мусобақада иштирок этади

  • Mr.NoBoDy17.03.2019 11:00
  • 1344
  • 30

Хабарингиз бор, Ўзбекистон аёллар олимпия терма жамоаси шу йилнинг апрель ойида Токи-2020 олимпиадаси саралашида иштирок этади. Баҳром Норсафаров бошчилигидаги терма жамоа аъзолари мазкур саралашга жиддий тайёргарлик олиб боришмоқда. 

Жумладан, Ўзбекистон аёллар олимпия терма жамоаси «JIZZAKH WOMEN CUP 2019» халқаро мусобақасида иштирок этишади. Мусобақа 17-22 март кунлари Жиззах шаҳрида ўтказилади. Мазкур турнирда Ўзбекистон аёллар олимпия терма жамоасидан ташқари "Сўғдиёна-W", АГМК-W, Қирғизистон U-19 ва Қозоғистоннинг БИИК жамоаси иштирок этади.
 
Эътиборингизга «JIZZAKH WOMEN CUP 2019» мусобақасининг тақвимини ҳавола қиламиз:
 
18-МАРТ
10:00 «Сўғдиёна-W» - АГМК-W
16:00 Ўзбекистон аёллар ОТЖ– Қирғизистон U-19
 
19 МАРТ
10:00 «Сўғдиёна-W» - Ўзбекистон аёллар ОТЖ
16:00 БИИК Қозоғистон- Қирғизистон U-19
 
21-МАРТ
10:00 «Сўғдиёна-W»- БИИК-Казахстан
16:00 Ўзбекистон аёллар ОТЖ– АГМК-W
 
22 МАРТ
10:00 Қирғизистон U-19- АГМК-W
16:00 Ўзбекистон аёллар ОТЖ- БИИК-Казахстан
18:00 Мусобақанинг ёпилиш маросими
 

Манба: Ўзбекистон футбол ассоциацияси расмий сайти.

Ўхшаш янгиликлар