Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бугун АГМК билан назорат учрашуви ўтказади

  • Mr.NoBoDy17.03.2019 12:34
  • 1110
  • 30

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Тошкентда ўқув-машғулот йиғини олиб бораётгани ҳақида хабар бериб ўтгандик. 
 
Любинко Друлович бошчилигидаги футболчилар йиғин давомида "Бунёдкор"га қарши назорат ўйини ўтказиб, 1:0 ҳисобида ғалаба қозонишди. Бугун олимпия терма жамоамиз Олмалиқнинг АГМК жамоасига қарши ўртоқлик ўйини ўтказади. Учрашув "Пахтакор" стадионида соат 16:30да бошланади.
 
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон олимпия терма жамоаси 22-26 март кунлари Тошкентда бўлиб ўтадиган U-23 Осиё чемпионати саралашига тайёргарлик кўрмоқда. Вакилларимиз саралаш баҳсларида Ҳиндистон ва Тожикистон терма жамоаларига қарши баҳс олиб боришади. 
 

Манба: Ўзбекистон футбол ассоциацияси расмий сайти.

Ўхшаш янгиликлар