Эдита Миробидова қизлар ўртасидаги U-19 Осиё чемпионати финал баҳсини бошқаради

  • Mr.NoBoDy08.11.2019 10:34
  • 1032
  • 30

Айни кунларда Тайланд яшил майдонларида қизлар ўртасидаги U-19 Осиё чемпионати бўлиб ўтмоқда. 

Мазкур мусобақа учрашувларида ҳамюртларимиз – Эдита Миробидова ҳамда Зилола Раҳматова ҳакам сифатида фаолият олиб боришмоқда.

Ҳозирга қадар ўзбекистонлик ҳакамлар Шимолий Корея – Австралия, Вьетнам – Шимолий Корея, Мьянма – Хитой, Япония – Хитой ҳамда ярим финал доирасидан ўрин олган Шимолий Корея ва Жанубий Корея ўйинларини бошқаришди.

Энди эртага мусобақанинг финал ўйини ўтказилади. Ҳал қилувчи баҳсда Шимолий Корея – Япония қарама-қаршилиги кузатилади.

Диққатга сазовор жиҳати шундаки, финал баҳсини Эдита Миробидова бошқариб боради. Захира ҳаками сифатида эса Зилола Раҳматова иш олиб боради. 

Ўхшаш янгиликлар