Меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларидан иборат Ўзбекистон терма жамоаси йиғин ўтказиш учун Туркиянинг Анталия шаҳрига йўл олгани ҳақида хабар бериб ўтгандик. Жамшид Асадов бошчилигидаги терма жамоа аъзолари Анталияда дастлабки машғулотларни ўтказишди. Машғулот давомида футболчиларнинг жисмоний ҳолати ва техникаси устида иш олиб борилди.
Мазкур терма жамоа аъзолари бу йил июль ойида Польшада бўлиб ўтадиган Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари ўртасидаги Жаҳон Кубогида иштирок этишади. Ушбу мусобақага муносиб тайёргарлик кўриш мақсадида Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан терма жамоа аъзоларига барча шароитлар яратиб берилмоқда.
Қуйида эътиборингизга меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларидан иборат Ўзбекистон терма жамоасининг Анталиядаги машғулотларидан олинган фотосуратларни ҳавола қиламиз:
Манба:
Ўзбекистон футбол ассоциацияси расмий сайти.