Ўзбекистон аёллар олимпия терма жамоаси «JIZZAKH WOMEN CUP 2019» халқаро мусобақасида иштирок этиши ҳақида хабар бериб ўтгандик. Кеча мусобақанинг дастлабки кунида "Сўғдиёна-W" жамоаси Қирғизистон U-19 терма жамоаси 5:1 ҳисобида мағлубиятга учратди. Қозоғистоннинг "Биик" клуби эса "АГМК-W" жамоасини 5:0 ҳисобида таслим этди.
Бугун Ўзбекистон аёллар олимпия терма жамоаси Қирғизистон U-19 терма жамоасига қарши баҳс олиб боради. Ўйин соат 16:00да бошланади. «Сўғдиёна-W» эса айни пайтда "АГМК-W" билан куч синашмоқда.
17 МАРТ
"Сўғдиёна-W - "Қирғизистон-19" 5-1
"Биик" Қозоғистон - "АГМК- W" 5-0
18 МАРТ
10:00 «Сўғдиёна-W» - АГМК-W
16:00 Ўзбекистон аёллар ОТЖ– Қирғизистон U-19
Манба: Ўзбекистон футбол ассоциацияси расмий сайти.