Ўзбекистон U-18 терма жамоаси Тошкентда йиғин бошлади

  • Mr.NoBoDy18.03.2019 15:34
  • 1365
  • 30

 
Бугун Ўзбекистон U-18 терма жамоаси Тошкентдаги "Чиғатой" спорт мажмуасида йиғин бошлади. Йиғин давомида Отабек Ғуломхўжаев терма жамоага номзод футболчиларни синовдан ўтказиб олади. Ўқув-машғулот йиғини давомида бир қатор назорат ўйинлари ўтказиш ҳам режалаштирилган.

Жумладан, Ўзбекистон U-18 терма жамоаси йиғин доирасида "Локомотив" U-21, "Бунёдкор" клуби, шунингдек, Про-лига вакиллари "Янгиер" ва "Рубин"га қарши назорат ўйинлари ўтказиши белгилаб қўйилган.

Йиғин 28 март кунига қадар давом этади.

Манба: Ўзбекистон футбол ассоциацияси расмий сайти.

Ўхшаш янгиликлар

MMA (UFC) videolar

post photo

ММА (UFC) - janglari

UFC 310 Embedded (эпизод 5)

Futbol obzorlar