Жорий йилнинг июль ойида Осиё футбол конфедерацияси бош қароргоҳида бўлган Равшан Эрматов бошчилигидаги ЎФА делегацияси ОФКнинг келишилган ўйинларга қарши кураш олиб бориш масаласи бўйича масъуллари – AFC Integrity департаменти раҳбари Аҳмед Алосайми, шунингдек, Sportradar компанияси директори Оскар Бродкин билан учрашув ўтказган эди.
Учрашув чоғида ОФК вакиллари Ўзбекистондаги ички мусобақаларда келишилган ўйинлар ташкил этилишига қарши курашда Ўзбекистон футбол ассоциациясини тўлиқ қўллаб-қувватлашини ҳамда бу борада ўзаро ҳамкорликда иш олиб боришга тайёр эканини маълум қилишган эди. Ўз навбатида Равшан Эрматов ҳам мамлакатимизда футболнинг ривожи учун тўсқинлик қилаётган турли қинғирликлардан ҳоли бўлиш муҳим экани, келишилган ўйинларга қарши курашда ЎФАнинг қитъа футбол конфедерацияси билан ҳамжиҳатликда фаолият олиб бориши янада самара беришини таъкидлаган эди.