Ўзбекистон МТЖ "China Cup-2019" мусобақасида иштирок этиш учун Хитойга етиб келди

  • Mr.NoBoDy19.03.2019 12:34
  • 1143
  • 30

Ўзбекистон миллий терма жамоаси шу йилнинг 21-25 март кунлари Хитойда ўтказиладиган "China Cup-2019" мусобақасида иштирок этиши ҳақида аввал хабар бериб ўтгандик.

Терма жамоамиз аъзолари Тошкент-Пекин-Наннинг йўналиши бўйлаб салкам 9 соат парвоздан сўнг манзилга етиб келишди.

Делегациямиз аъзоларини аэропортда ташкилотчилар ва маҳаллий ОАВ ходимлари жуда илиқ кутиб олишди. Терма жамоамиз Наннинг шаҳридаги "Wanda REALM Resort" меҳмонхонасига жойлашди. Бугун маҳаллий вақт билан соат 19:00да Хитойдаги дастлабки машғулот ўтказилиши режалаштирилган. 



























Манба: Ўзбекистон футбол ассоциацияси расмий сайти.

Ўхшаш янгиликлар