«JIZZAKH WOMEN CUP-2019»: Ўзбекистон аёллар ОТЖ халқаро мусобақада иккинчи ғалабасини қўлга киритди

  • Mr.NoBoDy19.03.2019 12:34
  • 1110
  • 30

«JIZZAKH WOMEN CUP-2019» халқаро мусобақасида иштирок этаётган Ўзбекистон аёллар ОТЖ бугун мусобақа доирасидаги навбатдаги учрашувини ўтказди. «Сўғдиёна-W» жамоасига қарши майдонга тушган Баҳром Норсафаров шогирдлари 3:0 ҳисобида ғалаба қозонишди. 
 
Таъкидлаш жоиз, аёллар ОТЖ дастлабки тур ўйинида Қирғизистон U-19 жамоасини 7:1 ҳисобида мағлубиятга учратган эди. Бу ғалабадан кейин вакилларимиз мусобақа бош соврини сари яна бир дадил қадам ташладилар.

Ўзбекистон ОТЖ мусобақа доирасида ўзининг навбатдаги учрашувини 21 март куни АГМК-W клубига қарши ўтказади. 
 
«Jizzakh women Cup-2019» 

«Сўғдиёна-W» – Ўзбекистон аёллар ОТЖ 0:3

Голлар: Маҳлиё Сарикова 52, 81; Людмила Карачик 90+3
 

Манба: Ўзбекистон футбол ассоциацияси расмий сайти.

Ўхшаш янгиликлар