Хабарингиз бор, Жаҳон чемпионати-2022 саралаши иккинчи босқичи “D” гуруҳида Ўзбекистон миллий терма жамоаси 5 та учрашувдан сўнг 9 очко жамғарган ҳолда мусобақа жадвалининг 1-поғонасини эгаллаб турибди.
2020 йилда бош жамоамизни мазкур саралаш босқичи доирасидаги 3 та жуда муҳим ўйин кутиб турибди. Навбатдаги учрашувда Вадим Абрамов шогирдлари 31 март куни Яман меҳмони бўлишади.