Пойтахтимизда Конституция байрамига бағишлаб “Бунёдкор кубоги” халқаро мусобақаси ташкил этилди.
Қизиқарли тарзда кечган мусобақа бугун якунланди. Унда Азамат Абдураимов устозлигидаги Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси ҳам иштирок этди.
Гуруҳ босқичини муваффақиятли ўтказган Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси ярим финалда Андижон футбол академиясини мағлуб этган эди. Бугун финал учрашуви ўтказилди. Унда ўсмирлар терма жамоамизга “Локомотив” клуби тарбияланувчилари рақиблик қилди. Шиддатли руҳда ўтган ўйинда Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси кичик ҳисобда ғалаба қозонди ва мусобақа ғолиблигини қўлга киритди.
Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси – “Локомотив” 1:0
Гол: Искандар Солиев.
Ўзбекистон ў.т.ж.: Умар Рустамов, Бобуржон Абдусаломов, Азиз Тошпўлатхонов, Абдуллоҳ Омоналиев, Беҳруз Маҳмудов, Муроджон Комилов, Муҳаммадали Ўринбоев, Шаҳзод Имомов, Данила Ни, Зиёд Ҳамзаев, Искандар Солиев.