Ўзбекистон футбол ассоциацияси мутахассислар гуруҳи жойларда бўлиб, ҳудудий футбол академиялари, мавжуд инфратузилма, болалар ҳамда ўсмирлар футболи, шунингдек оммавий футболга қаратилаётган эътибор билан яқиндан танишишаётгани ҳақида хабар берган эдик.
Бу сафар масъул мутахассислар Сирдарё вилоятига ташриф буюришди. Сафар давомида Янгиер шаҳридаги вилоят футбол академиясида футболчилар учун яратилган шарт-шароит кўздан кечирилди.
Академия ҳудудида барпо этилаётган 70x45 ўлчамли сунъий қопламали майдон қурилиши ва ундан самарали фойдаланиш бўйича зарур кўрсатма ҳамда тавсиялар берилди.