U-23 Осиё чемпионати саралаши. Бугун Ўзбекистон терма жамоаси Ҳиндистонга қарши баҳс олиб боради

  • Mr.NoBoDy22.03.2019 08:00
  • 1277
  • 30

Бугун Тошкентда U-23 Осиё чемпионати саралаш ўйинлари бошланади.

Дастлабки ўйинда Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Ҳиндистонга қарши баҳс олиб боради. Ўйин "Пахтакор" стадионида соат 17:00да бошланади. Мазкур учрашув "Спорт ТВ" телеканали орқали жонли эфирда намойиш қилинади.

Юртимиздаги барча мухлисларни терма жамоамизни қўллаб-қувватлаш учун стадионга чорлаб қоламиз. Стадионга кириш бепул.

Манба: Ўзбекистон футбол ассоциацияси расмий сайти.

Ўхшаш янгиликлар