Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Сонгхла шаҳрига етиб борди ва машғулот ўтказди

  • Mr.NoBoDy04.01.2020 21:34
  • 1926
  • 30

8 январь куни Таиландда 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё чемпионати учрашувлари бошланади.

Любинко Друлович бошқарувидаги Ўзбекистон олимпия терма жамоаси илк ўйинини 9 январь куни Эрон олимпиячиларига қарши ўтказади.


Кеча Бангкокда Қатар билан ўртоқлик учрашувида баҳс юритган ўзбекистонлик футболчилар бугун Эрон билан ўйин бўлиб ўтадиган Сонгхла шаҳрига етиб келишди ва “BP Samila” меҳмонхонасига жойлашишди. Мазкур меҳмонхонада бизнинг гуруҳимиздан ўрин олган барча терма жамоалар истиқомат қилишади.


Кундузи Сонгхлага етиб келган футболчиларимиз тушдан сўнг мазкур шаҳарда илк машғулотни ўтказишди. Барча йигитларда кайфият аъло даражада. Машғулот жараёнда барча бирдек тер тўкмоқда.


Қуйида машғулот жараёнидан фотолавҳаларни томоша қилишингиз мумкин: 









































Ўхшаш янгиликлар