Ўзбекистон миллий терма жамоаси Хитойга қарши ўйин олдидан машғулот ўтказди

  • Mr.NoBoDy24.03.2019 19:00
  • 1259
  • 30

 
Ўзбекистон миллий терма жамоаси Хитойда давом этаётган "China cup-2019" мусобақасида иштирок этаётганидан хабарингиз бор. 
 
Бугун терма жамоамиз аъзолари "Guanxi Sports Center" стадионида Хитойга қарши ўйин олдидан сўнгги машғулотни ўтказишди. Машғулот бошланишидан аввал стадионга маҳаллий футбол мактаби тарбияланувчилари келишди. ЎФА номидан уларга турли эсдалик совғалари тақдим қилинди. Шунингдек, болажонлар футболчиларимиздан дастхат олиб, улар билан биргаликда суратга тушишди.
 
Машғулотлар анча қувноқ кайфиятда ўтганини таъкидлаш зарур. Терма жамоа футболчилари турли қизиқарли машқларни бажариш орқали жамоавий руҳни кучайтиришга, тезкорлик ва чаққонликни оширишга интилишди. 
 
Эслатиб ўтамиз, мусобақанинг 3-ўрни учун кечадиган баҳс эртага 25 март куни  Хитойга қарши бўлиб ўтади. Учрашув "Guanxi Sports Center" стадионида Тошкент вақти билан соат 12:30да бошланади.








Манба: Ўзбекистон футбол ассоциацияси расмий сайти.

Ўхшаш янгиликлар