Отабек Ғуломхўжаев бошчилигидаги Ўзбекистон U-18 терма жамоаси "Чиғатой"да йиғин ўтказаётгани ҳақида аввал хабар бериб ўтгандик. Йиғин давомида терма жамоа аъзолари бир қатор назорат ўйинлари ўтказишмоқда. Жумладан, шу пайтга қадар "Локомотив" ёшлар жамоаси (0:0) ва "Динамо" (1:1) клубларига қарши ўйинлар ўтказиб, ҳар иккисида дуранг натижа қайд этишди.
Бугун Отабек Ғуломхўжаев шогирдлари Про-лига аъзоси "Янгиер" жамоаси билан куч синашишди. Ўйин 3:1 ҳисобида ЎзбекистонU-18 терма жамоасининг ғалабаси билан тугади. Терма жамоамиз таркибида голларга Бобур Собиров, Отабек Жўрақўзиев ва Абдулла Ғайбуллаев муаллифлик қилди.
Тошкентдаги йиғин 28 мартга қадар давом этади.
Манба: Ўзбекистон футбол ассоциацияси расмий сайти.