Ўзбекистон футбол ассоциацияси юртимизда мураббийлик соҳасини ривожлантириш, мураббийлар маҳоратини ошириш бўйича бир қатор чора-тадбирларни амалга оширмоқда.
Жумладан, бугун 22 февраль куни Тошкентдаги "Чиғатой" спорт мажмуасида "B" сертификати учун ОФКнинг халқаро мураббийлик курсларининг учинчи - якуний қисми бошланди. Мазкур курсларда 24 нафар мураббий қатнашмоқда.
Мураббийлик курсларини ФИФА ва ОФК инструктори Ислом Аҳмедов олиб бормоқда. Унга Ойбек Давлетмуродов ёрдам беряпти. Ўқув курслари шу йилнинг 1 март кунига қадар давом этади. Имтиҳонлардан муваффақиятли ўтган мураббийлар ОФКнинг "B" сертификатига ҳамда ЎФАнинг мураббийлик лицензиясига эга бўлишади.
Манба:
Ўзбекистон футбол ассоциацияси расмий сайти.