Бугун 23 февраль куни Ўзбекистон Суперкубоги учун ўйин бўлиб ўтади. Унда Тошкентнинг "Локомотив" ва Олмалиқнинг АГМК жамоалари ўзаро баҳс олиб боришади. Учрашув соат 16:00да "Пахтакор" стадионида бошланади.
Ўйиндан олдин стадионга ташриф буюрган мухлислар учун эстрадамиз юлдузлари иштирокида концерт дастури бўлиб ўтади. Стадионга кириш бепул.
Ўзбекистон Суперкубоги - 2019"Пахтакор" стадиони, 16:00
"Локомотив" - АГМК
Манба:
Ўзбекистон футбол ассоциацияси расмий сайти.