Ўзбекистон U-18 терма жамоаси "Чиғатой" спорт мажмуасида йиғинга киришгани ҳақида хабар бериб ўтгандик. Йиғин икки босқичда ўтказилиб, унда 50 нафар футболчи қатнашиши режалаштирилган. Йиғининг биринчи қисмида 25 нафар футболчи синовдан ўтказилмоқда. Йиғин давомида терма жамоа бош мураббийи Отабек Ғуломхўжаев жамоа асосини шакллантириш ишларини амалга оширяпти.
Шу мақсадда бир қатор назорат учрашувлари ҳам ўтказилмоқда. Жумладан, кеча Ўзбекистон U-18 терма жамоаси "Бунёдкор" ёшлар жамоасига қарши ўйин ўтказди. Учрашув Отабек Ғуломхўжае шогирдларининг 2:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Бугун соат 13:00да терма жамоа аъзолари "Локомотив" жамоаси ёшларига қарши яна бир назорат учрашуви ўтказишади.
Манба:
Ўзбекистон футбол ассоциацияси расмий сайти.