ФИФА миллий терма жамоаларнинг апрель ойи рейтингини эълон қилди. Унга кўра Ўзбекистон миллий терма жамоаси рейтингда поғона кўтарилиб, 85-ўриндан жой олди.
Осиё терма жамоалари ичида Ўзбекистон 11-поғонада бормоқда. Эрон терма жамоаси Осиё жамоалари ичида ҳамон 1-ўринда. Улар ФИФА рейтингида 21-ўринга кўтарилишган. Умумий рейтингда эса Бельгия терма жамоаси пешқадамлик қилмоқда. Иккинчи ўринда Франция, 3-ўринда эса Бразилия терма жамоалари боришмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон МТЖ март ойида Хитойда "China cup-2019" мусобақасида қатнашиб, Уругвай ва Хитойга қарши ўйинларда майдонга тушди. Уругвайга қарши ўйинда 0:3 ҳисобида мағлубиятга учраган бўлсак, Хитойни кичик 1:0 ҳисобида мағлубиятга учратишга муваффақ бўлгандик.
Манба: Ўзбекистон футбол ассоциацияси расмий сайти.