Владислав Цейтлин ОФКнинг ҳакамлар назоратчилари ва инструкторлар учун ташкил этилган ўқув курсларида иштирок этади

  • Mr.NoBoDy15.02.2019 10:04
  • 1829
  • 30

 
Шу йилнинг 14-18 февраль кунлари Малайзиянинг Куала-Лумпур шаҳрида Осиё футбол конфедерацияси томонидан ҳакамлар назоратчилари ва инструкторлар учун ўқув курслари ташкил қилинмоқда. Мазкур курсларда юртимиз вакили Владислав Цейтлин ҳам иштирок этади.
 
Ўқув курслари давомида ҳакамлар назоратчилари ва инструкторлар учун назарий ва амалий машғулотлар олиб борилади. Ушбу курсларда яна бир ҳамюртимиз Фарҳод Абдуллаев курс олиб борувчиси сифатида иштирок этаётганини ҳам алоҳида таъкидлаб ўтиш керак. 

Манба: Ўзбекистон футбол ассоциацияси расмий сайти.

Ўхшаш янгиликлар