Бугун ҳудудий болалар ва ўсмирлар футбол академиялари ўртасида Ўзбекистон чемпионатига старт берилди

  • Mr.NoBoDy05.04.2019 15:00
  • 1114
  • 30

 
Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан истиқболли ва иқтидорли футболчиларни турли ёш тоифадаги миллий терма жамоалар ҳамда профессионал футбол клублари учун тайёрлаб бориш мақсадида бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
 
Жумладан, мамлакатимиз тарихида илк бор Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳузуридаги Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар болалар-ўсмирлар футбол академияларининг U-14, U-15,
U-16, U-17 ёшдаги тарбияланувчилари ўртасида Ўзбекистон Чемпионати ўтказилиши ҳақида хабар бериб ўтгандик. Бугун ана шу чемпионатга старт берилди.
 
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар болалар-ўсмирлар футбол академиялари ўртасидаги Ўзбекистон Чемпионати икки босқичда “А” ва “В” минтақаларга бўлинган ҳолда ўтказилиб, жамоалар уй-сафар тизимида беллашишади. 
 
"А" гуруҳидаги 1-тур учрашувларида Самарқанд академияси Навоий академиясига қарши, Қорақалпоғистон Республикаси Хоразм вилоятига қарши, Бухоро вилоят академияси эса Қашқадарё академиясига қарши баҳс олиб боради. "А" гуруҳида 1-турда Сурхондарё вилоят академияси дам олади.   
 
"B" гуруҳида 1-турда Жиззах вилояти Сирдарё академиясига қарши, Тошкент шаҳри Тошкент вилояти академиясига қарши, Фарғона вилояти Андижон вилояти академиясига қарши баҳс олиб боради. Бу гуруҳда 1-турда Наманган вилояти академияси дам олади.








 
 

Манба: Ўзбекистон футбол ассоциацияси расмий сайти.

Ўхшаш янгиликлар