Ҳудудий болалар ва ўсмирлар футбол академиялари учун “English For Football” ўқув-дастури бўйича семинар ташкил этилади

  • Mr.NoBoDy05.04.2019 16:34
  • 1004
  • 30

Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан ҳудудий болалар ва ўсмирлар футбол академиялари фаолиятини тўғри йўлга қўйиш, академия битирувчиларининг келажакда етук футболчи бўлиб етишишларини таъминлаш, миллий ва ёшлар терма жамоалари учун муносиб номзодлар тайёрлаш мақсадида бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. 

Жумладан, шу йилнинг 6-7 апрель кунлари Ўзбекистон футбол ассоциацияси биносида ҳудудий болалар ва ўсмирлар академиялари учун навбатдаги семинар ташкил этилади. Семинарда академиялар тарбияланувчилари ҳамда мураббийлари учун “English For Football” инглиз тили ўқув-дастурини амалиётга татбиқ этиш масаласи муҳокама қилинади. Семинарни инглиз тили бўйича мутахассис Саъдулла Музаффаров олиб боради.

Манба: Ўзбекистон футбол ассоциацияси расмий сайти.

Ўхшаш янгиликлар