Ўзбекистонлик ҳакамлар мунтазам равишда халқаро мусобақаларни бошқариш учун таклиф этилаётганидан хабарингиз бор.
Жумладан, Токио-2020 олимпиадаси 2-саралаш босқичидан ўрин олган учрашувларда ишлаш учун ҳамюртларимиз Эдита Миробидова ва Зилола Раҳматова Қатар ва Мьянмага йўл олишган.
Бугун Зилола Раҳматова Индонезия ва Мьянма жамоалари ўртасидаги ўйинда ён ҳакам сифатида иш оли боради. Ўйин Тошкент вақти билан соат 18:00да бошланади.
Аввалроқ, Эдита Миробидова "С" гуруҳидан ўрин олган Эрон ва Филиппин учрашувида тўртинчи ҳакам сифатида ишлаганди.
Манба: Ўзбекистон футбол ассоциацияси расмий сайти.