Фарғонада болалар-ўсмирлар футбол академиялари тарбияланувчилари ўртасида “Baby league” мусобақаси ўтказилди

  • Mr.NoBoDy07.04.2019 10:00
  • 1328
  • 30

Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан юртимизда футболни янада оммавийлаштириш, ёш авлодни ҳар томонлама баркамол қилиб тарбиялаш ва соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, шунингдек,  истиқболли ёш футболчиларни кейинчалик профессионал тарзда тайёрлаш ҳамда футбол бўйича миллий терма жамоалар ва профессионал футбол клублари учун муносиб номзодларни етказиб бериш учун жойларда селекция ишларини амалга ошириш юзасидан бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. 

Хусусан, Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳузуридаги ҳудудий болалар-ўсмирлар футбол академияларининг тарбияланувчилари ўртасида “Baby league” мусобақаси жорий этилгани ҳақида аввал хабар бериб ўтгандик. Бугунги кунга келиб, мазкур мусобақанинг 3-босқичи якунига етиб бормоқда.
2019 йилнинг 5 апрел санасида Фарғона вилояти болалар-ўсмирлар футбол академиясининг селеционер мураббийларидан ташкил топган ишчи гуруҳ Фарғона вилояти Фарғона туманида 11-12 ёшдан иборат бўлган ёш болажонлар ўртасида “Baby league” мусобақасини ўтказишди.

Фарғона вилояти болалар-ўсмирлар футбол академиясининг селеционер мураббийлари Фарғона туманидан ўтказилган “Baby league” мусобақасида жами 300 нафар ёш болажонлар орасидан 40 нафар қобилиятли футболчиларни саралаб олишди.

Бугунги кунга келиб, Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳузуридаги ҳудудий болалар-ўсмирлар футбол академиялари томонидан ўтказилган “Baby league” мусобақаларида жами бир ярим минг нафардан ортиқ ёшлар иштирок этишди. 

“Baby league” мусобақасини ўтказилишидан асосий мақсад ёшларни футболга жалб этиш ҳамда улар орасидан ёш иқтидор эгаларини саралаб олиш ва ҳудудий футбол академияларига селекция қилишдан иборатдир.    
 

Манба: Ўзбекистон футбол ассоциацияси расмий сайти.

Ўхшаш янгиликлар