Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан юртимизда фаолият олиб бораётган мураббийларга таълим бериш билан бирга уларнинг билимларини мунтазам равишда янгилаб бориш йўлида ҳам кўплаб чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Жумладан, 23 февраль куни Хоразм вилоятидаги мураббийлар учун билимларни янгилаш бўйича ЎФАнинг биринчи модул ўқув-курслари бошланди. Мазкур курсларда Зоир Ҳасанов инструктор сифатида, Анвар Алимов эса координатор сифатида фаолият юритмоқда.
27-30 март кунлари мазкур курсларнинг иккинчи модули бўлиб ўтади. Унда мураббийлар амалий ва назарий имтиҳонлар топширишади. Имтиҳонлардан муваффақиятл ўтган мураббийлар уч йил давомида мураббийлик фаолияти билан шуғулланишлари мумкин бўлади.
Манба:
Ўзбекистон футбол ассоциацияси расмий сайти.