Япониянинг "Ванфоре Кофу" клуби Наманган ва Андижон футбол академияси билан ўртоқлик ўйини ўтказди

  • Mr.NoBoDy08.04.2019 09:34
  • 1787
  • 30

 
Хабарингиз бор, Япониянинг "Ванфоре Кофу" клуби Ўзбекистон ҳамда Япония футбол ассоциациялари ўртасидаги ўзаро меморандумга асосан мамлакатимизга ташриф буюриб, болалар ва ўсмирлар футбол академиялари билан ўртоқлик учрашувлари ўтказди.
 
Жумладан, японияликлар 3 ва 4 апрель кунлари Самарқанд ва Тошкент футбол академияларига қарши майдонга тушишди. Бундан ташқари, "Миллий" стадионда "Ванфоре Кофу" жамоаси иштирокида халқаро мусобақа ташкил этилди. Унда "Пахтакор", "Бунёдкор" ва "Насаф" клублари академиялари қатнашди. 
 
Кеча Япония клуби "Чиғатой" спорт мажмуасида Наманган ва Андижон академияси тарбияланувчиларига қарши ўртоқлик ўйини ўтказади. "Ванфоре Кофу" Наманган ва Андижон болалар-ўсмирлар футбол академияларини 1:0 ҳисобида мағлуб этди.
 
Шу тариқа японияликларнинг мамлакатимиздаги сафари ниҳоясига етди. Бу борадаги ҳамкорлик келгусида яна давом этади. 





Манба: Ўзбекистон футбол ассоциацияси расмий сайти.

Ўхшаш янгиликлар