Тошкентда "B" дипломи бўйича мураббийлик курслари бошланди

  • Mr.NoBoDy08.04.2019 17:34
  • 1426
  • 30

 
Ўзбекистон футбол ассоциацияси юртимизда мураббийлик соҳасини ривожлантириш, мураббийлар маҳоратини ошириш бўйича бир қатор чора-тадбирларни амалга оширмоқда. 
 
Жумладан, бугун 8 апрель куни Тошкентдаги "Чиғатой" спорт мажмуасида "B" дипломи учун ОФКнинг халқаро мураббийлик курслари биринчи модули бошланди. Мазкур курсларда 24 нафар мураббий қатнашмоқда. 
 
Мураббийлик курсларини ФИФА ва ОФК инструктори Усмон Тошев олиб бормоқда. Унга Ойбек Давлетмуродов ёрдам беряпти.
 
Мазкур ўқув курслари 4 модулдан иборат бўлади. Модуллар орасида бир ой танаффус қилиниб, бу вақтда мураббийлар мустақил равишда берилган топшириқларни бажаришлари керак бўлади.


Манба: Ўзбекистон футбол ассоциацияси расмий сайти.

Ўхшаш янгиликлар