Ўзбекистонлик ҳакамлар мунтазам равишда халқаро учрашувларни бошқариш учун тайинлов олишаётгани ҳақида хабарингиз бор. Ҳамюртимиз Валентин Коваленко 19 февраль куни бўлиб ўтадиган Осиё чемпионлар лигаси 3-саралаш босқичидан ўрин олган Хитойнинг "Шаньдун Лунэн" ва Вьетнамнинг "Ханой T&T" жамоалари ўртасидаги ўйинни бошқариб боради. Унга қанотларда Андрей Цапенко ва Темур Гайнуллинлар ёрдам беришади.
Эслатиб ўтамиз, шу куни Тошкентнинг "Пахтакор" ва Олмалиқнинг "АГМК" жамоалари ҳам 3-саралаш босқичидан ўрин олган ўйинларни ўтказишади. "Пахтакор" БААнинг "Ал-Наср" жамоасига қарши, "АГМК" эса Саудия Арабистонининг "Ал-Наср" жамоаларига қарши куч синашишади.
Манба:
Ўзбекистон футбол ассоциацияси расмий сайти.