Ўзбекистон U-19 аёллар терма жамоаси апрель ойи охирида Осиё чемпионати 2-саралаш босқичида қатнашиши ҳақида аввал хабар бериб ўтгандик.
Бугун 11 апрель куни Карима Йўлдошева шогирдлари мазкур саралаш ўйинларига тайёргарлик кўриш мақсадида Тошкентда йиғинга киришишди. Йиғин "Чиғатой" спорт мажмуасида бўлиб ўтмоқда.
Йиғин давомида бир қатор назорат ўйинлари ўтказиш ҳам режалаштирилган.
Йиғинга жалб қилинган футболчилар билан танишинг:
Дарвозабонлар:
Зарина Саидова - “Бунёдкор - W”
Севара Нуриллаева - “Севинч”
Ангелина Полюшкевич - “Севинч”
Ҳимоячилар:
Лайло Шодиева - “Севинч”
Динара Худайназарова - “Локомотив-W”
Марина Косникова - “Бунёдкор - W”
Диёра Эркинова - “Металлург-W”
Ҳусния Ганчева - “Шуртан-Леди”
Озода Ходжиева - АГМК-W
Ярим ҳимоячилар:
Мадина Ҳикматова - “Пахтакор”
Сўғдиёна Аламурадова - “Севинч”
Лайло Тошева - “Севинч”
Шаҳризода Зайнитдинова - “Металлург-W”
Альбина Бобоқулова - “Шўртан-Леди”
Рухсора Охунова - “Навбаҳор Лочинлари W”
Нозима Эргашева - “Бунёдкор – W”
Арина Смирнова - АГМК-W
Муниса Ғиёсова - АГМК-W
Ҳужумчилар:
Тожинисо Рашидова - “Бунёдкор – W”
Шаҳноза Курбанова - “Севинч”
Ситора Токабаева - “Сўғдиёна-W”
Йиғин якунига етгач 24 апрель куни терма жамоа саралаш ўйинларида қатнашиш учун Мьянманинг Янгон шаҳрига йўл олади. Қизларимиз "А" гуруҳида Австралия, Мяьнма ва Непал терма жамоаларига қарши баҳс олиб боришади. Гуруҳда биринчи ва иккинчи ўринни эгаллаган жамоалар Тайландда бўлиб ўтадиган Осиё чемпионати йўлланмасига эга чиқади.
Манба: Ўзбекистон футбол ассоциацияси расмий сайти.