ОЧЛ 3-турининг энг чиройли голларига овоз бериш жараёни бўлиб ўтмоқда. Номзодлар орасида "Пахтакор" аъзоси Ҳожиакбар Алижоновнинг голи ҳам бор

  • Mr.NoBoDy11.04.2019 15:00
  • 1023
  • 30

 
Осиё футбол конфедерацияси Осиё чемпионлар лигаси 3-туридан ўрин олган ҳафта давомида бўлиб ўтган ўйинлардаги энг чиройли голни аниқлашга киришган. Мухлислар эътиборига 4 нафар футболчининг голи ҳавола этилган. Булар Шожаий Халилзода ("Персеполис", Эрон), Сафавий Расид ("Жоҳор Дарул Таъзим", Малайзия), Ҳожиакбар Алижонов ("Пахтакор", Ўзбекистон) ва Хави ("Ас-Садд", Қатар).
 
Мана бу  ҳавола орқали ОФК расмий сайтига ўтиб, ҳамюртимиз Ҳожиакбар Алижоновнинг голига овоз беришингиз мумкин.

Манба: Ўзбекистон футбол ассоциацияси расмий сайти.

Ўхшаш янгиликлар