Бугун аёллар футболи бўйича Ўзбекистон Суперкубоги баҳси бўлиб ўтади. Унда Ўзбекистон Кубоги соҳиби Қаршининг "Севинч" жамоаси мамлакат чемпиони Тошкентнинг "Бунёдкор-W" жамоасига қарши майдонга тушади.
Кеча мазкур учрашув олдидан ҳар икки жамоа устозлари ва футболчи қизлари иштирокида ўйинолди тадбир бўлиб ўтди. Пойтахтимиздаги “Эски шаҳар” савдо марказида ташкиллаштирилган мазкур тадбирда футбол жамоатчилиги вакиллари, ОАВ ходимлари ва мухлислар иштирок этишди.
Туркиянинг KOC Elektrik компанияси бош ҳомийлигида ўтадиган Суперкубок баҳси соат 16:00да Тошкентдаги “Жар” стадионида бошланади.
Барча мухлисларн стадионга чорлаб қоламиз!
Манба: Ўзбекистон футбол ассоциацияси расмий сайти.