Тошкентда фитнес мураббийлари учун Level 1 халқаро ўқув-курслари ташкил этилади

  • Mr.NoBoDy12.04.2019 11:00
  • 960
  • 30

 
Ўзбекистон Футбол Ассоциацияси мамлакатимиздаги мураббийлар малакасини ошириш ва бу йўналишдаги ишларни ривожлантириш мақсадида бир қатор чора-тадбирларни амалга оширмоқда.
 
Жумладан, жорий йилнинг 15 апрель куни Тошкентда жисмоний тайёргарлик бўйича мураббийлар учун ОФКнинг Level 1 ўқув-курслари бошланади. Ўқув курсларини ФИФА ва ОФК инструктори иорданиялик Муҳаммад Тиябат олиб боради. Курсларда жами 16 нафар фитнес мураббийлари иштирок этишади.
 
Ўқув курслари 19 апрелга қадар давом этади. Имтиҳонларни муваффақиятли якунлаган мураббийларга ОФКнинг Level 1 халқаро сертификатлари топширилади.
 

Манба: Ўзбекистон футбол ассоциацияси расмий сайти.

Ўхшаш янгиликлар