Ҳудудий академиялар тарбияланувчилари ўртасидаги “Baby league” мусобақасининг  3-босқичи бўлиб ўтмоқда

  • Mr.NoBoDy26.02.2019 13:00
  • 1353
  • 30

 
Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳузуридаги ҳудудий болалар-ўсмирлар футбол академияларининг тарбияланувчилари ўртасида “Baby league” мусобақаси жорий этилгани ҳақида аввал хабар бериб ўтгандик. Бугунги кунга келиб мазкур мусобақанинг 3-босқичи якунига етиб бормоқда.

Хусусан, “Baby league”нинг  3-босқич ўйинлари Қашқадарё вилоятининг болалар-ўсмирлар футбол академиясида ўтказилиб, унда жами 32 нафар мактаб ўқувчилари иштирок этишди. 

Умумий ҳисобда эса, бугунги кунга келиб Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳузуридаги ҳудудий болалар-ўсмирлар футбол академиялари томонидан ўтказилган “Baby league” мусобақаларида жами минг нафардан ортиқ ёшлар иштирок этишди. 
 
“Baby league” мусобақасини ўтказилишидан асосий мақсад ёшларни футболга жалб этиш ҳамда улар орасидан ёш иқтидор эгаларини саралаб олиш ва ҳудудий футбол академияларига селекция қилишдан иборатдир.





Манба: Ўзбекистон футбол ассоциацияси расмий сайти.

Ўхшаш янгиликлар