Тошкентда фитнес бўйича мураббийлар учун Level 1 халқаро ўқув-курслари бўлиб ўтмоқда
Mr.NoBoDy16.04.2019 15:00
1248
30
Ўзбекистон Футбол Ассоциацияси мамлакатимиздаги мураббийлар малакасини ошириш ва бу йўналишдаги ишларни ривожлантириш мақсадида бир қатор чора-тадбирларни амалга оширмоқда.
Жумладан, жорий йилнинг 15 апрель куни Тошкентда жисмоний тайёргарлик бўйича мураббийлар учун ОФКнинг Level 1 ўқув-курслари бошланди. Ўқув курсларини ФИФА ва ОФК инструктори иорданиялик Муҳаммад Тиябат олиб боряпти. Курсларда жами 16 нафар жисмоний тайёргарлик бўйича мураббийлар иштирок этишмоқда.
Ўқув курслари 19 апрелга қадар давом этади. Имтиҳонларни муваффақиятли якунлаган мураббийларга ОФКнинг Level 1 халқаро сертификатлари топширилади.